Search

Ўзбекистонлик қиличбоз уч нафар италияликлар томонидан зўрландими? Қиличбозлик федерацияси муносабат билдирди

  • Share this:
post-title

Италия нашрларида ўзбекистонлик 17 ёшли спортчи уч нафар италияликлар томонидан зўрлангани ҳақида хабар тарқалди

Хабарда ёзилишича, воқеа 2023 йил, 4 дан 5 августга ўтар кечаси, Италиянинг Сиена провинсиясида содир бўлган. Ўзбекистонлик спортчи мусобақадан кейин Кянчано-Терме коммунасидаги тунги клублардан бирига борган. Текширувларда унинг қонидан гиёҳванд модда ва алкогол топилган. Қиз у ерда ўзини йўқотган ва кейинчалик нималар бўлганини эслай олмаган, эрталаб уйғонганида кўзлари кўкарганини пайқаган ва ёнида «жинсий ҳазиллар» қилаётган уч нафар яланғоч йигит борлигини кўрган. Маълумотларга кўра, ҳозирда зўравонликда айбланган икки нафар бола сўроқ қилинмоқда. Бир нафари эса вояга етмагани учун терговга жалб қилинмаган.

Ушбу хабардан сўнг, GoSport журналистик суриштирув ўтказишга қарор қилди. Қиличбозлик федерациясига яқин манбаларига кўра, август ойида ўзбекистонлик спортчилар Италиядаги ҳеч қандай мусобақаларда иштирок этмаган. Август ойи бошларида эса Ченгдуда 2023 йилги ёзги универсиада мусобақалари ўтказилган ва аксарият қиличбозларимиз Хитойда бўлишган.

Хабарда ўзбекистонлик спортчининг адвокатлари ҳам чет эллик эканини, зўрлангандан кейин уни ўз онаси шифокор кўригига олиб боргани ҳақида гапларни ўқиганимиздан сўнг, Ўзбекистон терма жамоаси томонидан маҳаллийлаштирилган бирор спортчи эмасмикан деган мақсадда суриштирдик. Ўзбекистонда икки нафар спортчи маҳаллийлаштирилган машҳур қиличбозлар бор: Пауло Плиего ва унинг онаси бир синглиси Луиза Фернанда Эррера. Эрреранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини кузатганимизда саволга жавоб топгандек бўлдик.

Эррера июл-август ойларида кўп вақтини Италияда ўтказиши унинг 2022-2023 йилларда тушган суратларини саҳифасига жойлаштирганидан ҳам билса бўлади. Кўп эҳтимол билан воқеилик қаҳрамони ўзбек қизи эмас, айнан маҳаллийлаштирилган Эррера бўлиши мумкин.

Суриштирув давом этаётган вақтда Қиличбозлик федерацияси хабарни инкор этди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!