Search

Ғолиблар BYD машинаси эгасига айланди...

  • Share this:
post-title

Бугун Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни VI BYD Тошкент халқаро марафонида қабул қилди.

Марафонда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби О.Касимов, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси В.Махмудов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари А.Абдувалиев,  BYD LLCнинг Марказий Осиё бош директори ўринбосари Иван Cао иштирок этди.

 BYD Тошкент халқаро марафони дастурига 4 та масофа: 3 ва 10 км оммавий югуриш мусобақаси,  ярим марафон ва  марафон масофаси киритилган.

Марафоннинг умумий мукофат жамғармаси 720 млн сўмни ташкил қилади. Бунда:

Марафон иштирокчилари: I ўрин учун – 60 млн сўм, I I ўрин учун –  40 млн сўм, I I I ўрин учун – 30   млн сўм,  IV ўрин учун– 20 млн сўм, V ўрин учун – 16 млн сўм, VI ўрин учун– 10 млн сўм мукофоти билан тақдирланди. 

Ярим марафон иштирокчилари: I ўрин учун -  35 млн сўм, I I ўрин учун – 25 млн сўм, I I I ўрин учун -  20 млн сўм,  IV ўрин учун – 16 млн сўм, V ўрин учун  – 12 млн сўм, VI ўрин учун – 8 млн пул мукофоти билан тақдирланди.

10 км масофага югуриш иштирокчилари: И ўрин учун – 9 млн сўм, ИИ ўрин учун – 6 млн сўм, ИИИ ўрин учун - 3 млн сўм мукофоти билан ва 3 км масофага югуриш мусобақаси ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ярим марафонда энг яхши натижа кўрсатган Париж Олимпия ўйинлари лицензиати Шоҳруҳ Давлатов ва марафонда энг яхши натижа қайд этган маҳоратли спортчи Екатерина Тунгускова BYD автомашиналарини қўлга киритди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!