Search

Каратэ спорт тури бўйича тренер ва мутахассислар салоҳиятини ошириш мавзусида семинар тренинг ўтказилди

  • Share this:
post-title

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида семинар-тренинг ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги “Каратэ (WКF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-356-сон қарорига асосан каратэ бўйича тренер ва мутахассислар салоҳиятини ошириш, тренер ва ҳакамлар учун ўқув-семинар ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган. 

Мазкур семинар-тренинг Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Каратэ (WКF) ассоциацияси билан келишилган ҳолда тасдиқланган “Каратэ бўйича тренер ва мутахассислар салоҳиятини ошириш мавзусида ўтказиладиган семинар-тренинг дастури” асосида ўтказилиб, Спорт вазирлигининг топшириғига мувофиқ, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри Институтдан, шунингдек Институтнинг Нукус, Самарқанд, Фарғона филиаллари студиясидан ҳудудлардаги 100 дан ортиқ Каратэ (WКF) мутахассислари иштирок этишди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!