Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби россиялик ҳужумчи Артём Бурделёв билан ўзаол келишув асосида шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Маълумот учун, ҳужумчи “қанотлилар” таркибида 13 ўйин ўтказиб, 4 (1+3) очко тўплади, фойдалилик кўрсатгичи +5.
“Артёмга қўшган хиссаси учун миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятида омадлар тилаб қоламиз”, - дейилади клуб хабарида.