Search

Мавсумлар оралиғида: Жамоаларимизда нима гаплар?

  • Share this:
post-title

Аввалги мавсумнинг биринчи ярмида «шерлар» шарафини ҳимоя қилган Рашидов жамоа таркибига эркин агент мақомида қўшилди.

«НАВБАҲОР» 

Наманган жамоаси Туркия йиғинидан ўрин олган сўнгги назорат ўйинида «Балтика» (Россия) билан куч синашди. Анталия шаҳрида ташкиллаштирилган мазкур баҳсда ҳисоб очилмади.

«Навбаҳор» - «Балтика» (Россия) - 0:0

«Навбаҳор»: Ў.Юсупов, Д.Ҳошимов, И.Голбан, М.Милович, Л.Чермель, О.Ўрунов, Ж.Искандеров, Ж.Болтабоев, Й.Жокич, А.Исмоилов, Т.Абдухолиқов.

Захирадан майдонга тушганлар: И.Йўлдошев, Ж.Яхшибоев, Ш.Норхонов.

Янгилик шуки, «Навбаҳор» томонидан ПФЛга берилган «заявка»да Остон Ўрунов ҳам бор. Демак, у янги мавсумни «лочинлар» сафида бошлайди.

 

ОКМК 

Олмалиқликлар 16 февраль куни Анталияда Молдованинг «Петрокуб» клубига қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида енгилишди. ОКМКнинг голи грузиялик Иракли Рухадзе ҳисобига ёзилди.

ОКМК - «Петрокуб» (Молдова) - 1:2

Гол: Иракли Рухадзе (7).

ОКМК: В.Раҳимов, Э.Бегимов (Д.Аҳмадалиев), М.Салом (У.Суннатов), А.Абдуллаев, В.Денисов (А.Комилов), О.Рустамов (А.Исмоилов), М.Қосимов (С.Ҳақназари), И.Рухадзе (М.Ҳасанов), Р.Санчес (Ш.Гадоев), Х.Ғиёсов, М.Боаке (М.Мираҳмадов).

Шу билан ОКМК Туркия йиғинини якунлаб, Тошкентга қайтди. 20 февралдан эса «Дўрмон» қароргоҳида машғулотларнинг якуний босқичи бошланди.

 

«ҚИЗИЛҚУМ»

Навоий жамоаси Анталиядаги ўқув-машғулотлар жараёнида 3-назорат учрашувини «Самтредия» (Грузия) билан ўтказди. Ўйинда хавфли ҳужумлар етарлича кузатилди, аммо гол бўлмади - 0:0. 

«Қизилқум» - «Самтредия» (Грузия) - 0:0

«Қизилқум»: Ж.Илёсов, И.Ваҳобов, С.Шукруллаев, О.Толмасов, А.Маматхўжаев, И.Ифианьи, М.Раҳматов, И.Тошпўлатов, И.Кенжабоев, Ш.Жўраев, В.Мбома.

Захирадан майдонга тушганлар: А.Саноев, Ж.Холтўраев, О.Нурматов, Д.Анваров, Ж.Содиқов, А.Усмонов, Н.Тарасов.

Туркия йиғини режасига киритилган охирги ўйинда эса «Қизилқум»га Қозоғистоннинг «Каспий» клуби рақиб бўлди. Бу учрашувда ҳам кучлар тенг келди, фарқли томони, томонлар 1тадан гол уришди. 

«Қизилқум» - 

«Каспий» (Қозоғистон) - 1:1 (1:1)

Голлар: И. Кенжабоев (45) — Панцулая (30).

«Қизилқум» (бошланғич таркиб): Ж.Илёсов, Ж.Содиқов, Н.Тарасов, С.Шукруллаев, А.Усмонов, И.Ифианьи, М.Раҳматов, А.Саноев, И. Кенжабоев, О.Нурматов, Ж.Холтўраев.

 

«ОЛИМПИК»

«Олимпик» «Алай» (Қирғизистон)­га қарши ўйин билан Анталия йиғинига якун ясади. Темур Кападзе шогирдлари бу учрашувда яққол устунликка эришиб, барчасини ҳисобда ҳам акс эттиришди - 4:0. Айтганча, «Алай» сафида ҳамюртимиз Жавоҳир Соҳибов майдонга тушди.

«Олимпик» - «Алай» (Қирғизистон) - 4:0 (2:0)

Голлар: Жасур Жалолиддинов (11), Руслан Жиянов (37), Рустам Азимов (74, 84).

«Олимпик»: Ҳ.Абдунабиев, С.Мирсаидов, О.Абдумажидов, Ш.Тоиров, Б.Шамсиев, А.Бўриев, Ж.Жалолиддинов (Ф.Мухторов), М.Иброҳимов (Н.Абдухолиқов), О.Жўрақўзиев (Р.Азимов), Р.Жиянов, М.Ғиёсов.

Дарвоқе, «Олимпик» матбуот хизмати хабарига қараганда, жамоа янги мавсумда Nike бренди формаларидан фойдаланади. 

 

«СЎҒДИЁНА»

«Сўғдиёна» қишки трансферлар ойнасининг сўнгги куни россиялик ҳужумчи Сердар Сердарев билан 1 йиллик шартнома тузди. 1994 йилнинг 10 март куни Махачқалъада туғилган бу футболчи шу кунга қадар ўз мамлакатида ЦСКА (Мос­ква), «Анжи», «Урал», «Крилья Советов» ва «Енисей» клубларида ўйнаган. Шунингдек, Болгария, Хорватия, Венгрия ва Қозоғистон жамоаларида ҳам фаолият юритган.

Машғулотларга келсак, жиззахликлар 17 февраль куни Қибрайда «Металлург»га қарши назорат ўйини ўтказиб, ягона гол туфайли мағлубиятни тан олишди. 

«Металлург» - «Сўғдиёна» - 1:0 (0:0)

Гол: Бектемир Абдуманнонов (84).

 

«БУНЁДКОР»

«Қалдирғочлар» 15 февраль куни Туркияда Россиянинг «Волгарь» клубидан устун келишди. «Бунёдкор» ғалабасини таъминлаган ягона гол 85-дақиқада Жасур Ҳакимов томонидан урилди.

«Волгарь» (Россия) - «Бунёдкор» - 0:1 (0:0) 

Гол: Жасур Ҳакимов (85).

«Бунёдкор»: С.Султонов, Д.Эргашев, А.Ўлмасалиев, Р.Йўлдошев (М.Фозилов), Ш.Абдураҳмонов (А.Омоналиев), Ж.Ҳакимов, И.Иванович (У.Султонов), У.Исмоналиев, Д.Абдуманнопов (Ф.Ўткиров), С.Иззатов (А.Исматуллаев), В.Сотников.

Янгилик ҳам бор: «Бунёдкор» Беларуснинг БАТЭ клуби ярим ҳимоячиси Алексей Носко ва ҳимоячиси Виктор Сотниковни ижара келишуви асосида  ўз таркибига қўшиб олди. Ҳар икки футболчи янги мавсум якунига қадар «қалдирғочлар» сафида тўп суради. 

 

«МЕТАЛЛУРГ»

Луисма Эрнандес жамоаси аввалги ҳафта давомида аввалига «Қўқон-1912», кейин «Сўғдиёна»ни мағлубиятга учратди. «Ўртоқлик»ларнинг биринчисида 2:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, иккинчиси тақдирини ягона гол ҳал қилди. 

«Металлург» - «Қўқон-1912» - 2:1 (0:1) 

Голлар: Бектемир Абдуманнонов (70, 85) - Абдухолиқ Қурбонов (18).

«Металлург»: А.Ортиқов, А.Тошқўзиев, В.Касминин, И.Йосович, Ш.Ғофурбеков, К.Палич, А.Маназаров, Э.Исмоилов, Ҳ.Ғофуров, З.Ўринбоев, М.Обрадович.

Захирадан майдонга тушганлар: Б.Абдуманнонов, Б.Шодмонов, Ф.Стаменкович, Х.Сатторов, Р.Исломов, М.Мўйдинов, А.Қаюмов.

«Металлург» - «Сўғдиёна» - 1:0 (0:0) 

Гол: Бектемир Абдуманнонов (84).

 

«НЕФТЧИ»

«Нефтчи» ўз таркибига расман яна бир легионер ярим ҳимоячи - Юрий Батюшинни қўшиб олди. 1992 йили Украинанинг Алчевск шаҳрида туғилган футболчи «Сталь», «Николаев», «Горняк-Спорт», «Металлист-1925» клубларида ўйнаган. Ўтган мавсум эса «Дила» Гори» (Грузия)да тўп сурди. Айни пайт ярим ҳимоячининг трансфери transfermarkt портали томонидан 250 минг еврога баҳоланмоқда. Шунингдек, маълум муддат «Бухоро» йиғинида қатнашган ярим ҳимоячи Ғуломҳайдар Ғуломов ҳам «Нефтчи» аъзосига айланди. 2020 йилнинг ёзидан «Локомотив» шарафини ҳимоя қилган ва ўтган мавсум якунида жамоа билан хайрлашган тажрибали футболчи фарғоналиклар таркибида 24-рақам остида тўп суради.

«Нефтчи» Туркия йиғинини «Крилья Советов» (Россия) ва «Жетису» (Қозоғистон) клубларига қарши кечган 2та назорат ўйини билан якунлади. Виталий Левченко шогирдлари уларнинг биринчисида 3:2, иккинчисида эса 2:0 ҳисобида устун келишди.

«Нефтчи» - «Крилья Советов» 

(Россия) - 3:2 (3:0)

Голлар: Мурод Бобожонов (7), Умар Адҳамзода (32), Дониёр Валиев (44) - Солдатенков (63), Хубулов (77).

«Нефтчи» (бошланғич таркиб): А.Тўраев,  Р.Рўзиев, Н.Неъматхонов, М.Убайдуллаев,  У.Адҳамзода, Ғ.Ғуломов, А.Олимов,  С.Абдуллажонов, И.Абдуллаев, Д.Валиев, М.Бобожонов.

«Нефтчи» - «Жетису» (Қозоғистон) - 2:0 (1:0)

Голлар: Тома Табатадзе (41-пен.), Нурилло Тўхтасинов (80).

«Нефтчи»: В.Назаров, М.Убайдуллаев, З.Жўрабоев, А.Мишенко, А.Ғуломов (Ғ.Ғуломов, 81), М.Ғофуров, Н.Тўхтасинов, Д.Туропов, Ю.Батюшин, Т.Табатадзе, У.Ҳошимов (И.Абдуллаев, 81).

Бу орада Фарғонадаги «Истиқлол» стадио­нини мавсумга тайёрлаш ишлари қизғин давом этмоқда. Дейлик, прожектор лампалари янгиланади ва ёритиш тизими қуввати 1100 люксдан 1800 люксга ошади. 

 «СУРХОН»

Термизликлар 16 февраль куни Анталияда Чехиянинг «Вишков» клубига қарши майдонга тушиб, ягона гол туфайли мағлуб бўлишди. 

«Сурхон» - «Вишков» (Чехия) - 0:1

«Сурхон» (бошланғич таркиб): А.Потапов, Ж.Жўраев, Ш.Султонмуродов, А.Соколь, Б.Шайдулов, А.Эшқобилов, К.Саидазимов, С.Абдуғаниев, Н.Ҳасанов, Н.Бобомуродов, А.Каримов.

Туркия йиғинидан ўрин олган охирги ўртоқлик учрашувида эса Россия Биринчи лигаси вакили «Акрон»дан 3та жавобсиз гол қабул қилинди. «Сурхон» шу тариқа хориж йиғинини якунлаб, ортга қайтди. 21 февралдан машғулотлар Тошкентда давом эттирилади. 

«Сурхон» - «Акрон» (Россия) - 0:3 (0:2)

Голлар: Палиенко (21), Элдарушев (29, 89).

«Сурхон» (бошланғич таркиб): А.Потапов, Б.Асқаров, С.Ҳамиджонов, Ш.Гасанов, А.Филипосян, А.Пирмуҳаммедов, Ҳ.Шербўтаев, Д.Рамазонов, Т.Жамалутдинов, Қ.Нурметов, Д.Турсунов.

«Сурхон» якунда ўз таркибини яна бир легионер билан бойитди. Гап либериялик вингер Силванус Нимели ҳақида кетмоқда. 24 ёшли ҳужумкор футболчи фаолияти давомида Россия, Хорватия, Финляндия ва Либерия чемпионатларида тўп сурган. Термиз жамоаси шунингдек, кўрикда бўлиб турган Нодир Бобомуродов билан ҳам шартнома тузди. 1999 йилнинг 17 майида туғилган ўнг қанот вингери бунга қадар Англия қуйи лигаларида «Чешунт», «Коринтиан-Кас», «Хангерфорд», «Вортинг» ва «Кингстониан» клубларида ўйнаган.

 

«АНДИЖОН»

Суперлига дебютанти 15-санада Туркиядаги охирги 2та назорат ўйинида бирорта гол урмади, шунинг баробарида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Яъни «Родина» (Россия) ва «Петрокуб» (Молдова)га қарши учрашувларда ҳисоб очилмади. 

«Андижон» - «Родина» (Россия) - 0:0

«Андижон»: Э.Адҳамов, И.Маматказин, В.Бубанья, А.Комилов, И.Алижонов, Ф.Бекмуродов (М.Тоиров), С.Абдунабиев (А.Айсаров), Н.Кавтарадзе, И.Абдуғаниев, С.Бердиев (Ф.Соҳибжонов), И.Абдулҳақов.

«Андижон» - «Петрокуб» (Молдова) -  0:0

«Андижон»: И.Литовка, И.Маматказин, Д.Комилов, А.Назаров, А.Ғуломов, М.Тоиров, Л.Арвеладзе (А.Айсаров), С.Азимов, Ф.Соҳибжонов (С.Бердиев), Ш.Эркинов, Б.Фарҳодов.

«Андижон» ўтган ҳафта давомида 7 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди. Демак, украиналик Игорь Литовка (дарвозабон), грузиялик Леван Арвеладзе (ярим ҳимоячи), Нодари Кавтарадзе (ярим ҳимоячи), тожикистонлик Ахтам Назаров (ҳимоячи), албаниялик Рубин Хебай (ҳужумчи), «Локомотив»дан таклиф этилган Дилшод Комилов (ҳимоячи) ва «Металлург»да ўйнаган Бобур Фарҳодов (ҳужумчи) 2 йиллик битим остига имзо чекишди. Шу тариқа клуб легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланди. Қолаверса, мураббийлар Николай Шевченко ва Анатолий Курлаев билан ҳам келишув расмийлаштирилди.

 

«БУХОРО»

Янги мавсум Суперлигада иштирок этадиган клуб молдовалик ҳужумкор ярим ҳимоячи Всеволод Нихаев трансферини эълон қилди. Фаолиятини «Шериф» академиясида бошлаган 23 ёшли футболчи бунга қадар «Окжетпес» (Қозоғистон) ва «Акрон» (Россия)да тўп тепишга улгурган. Ўтган мавсум эса Молдованинг «Милсами» жамоаси таркибида ҳаракатланган. 

 

«ТУРОН»

Яйпанликлар трансферлар бозори якунида 3 нафар легионер футболчи трансферини расмийлаштиришди. Жумладан, грузиялик ҳужумкор ярим ҳимоя­чи Закария Бегларишвили билан 1 йиллик шартнома тузилди. «Дила», «Аякс», «Олимпи», «Локомотив» Тб. клубларида ўйнаган бу футболчи вақтида Грузиянинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларига ҳам жалб этилган. Черногориялик ҳимоячи Никола Кумбурович эса бунга қадар «Искра» ва «Будучность» сафида майдонга тушган. 23 ёшли футболчи ҳам ўз мамлакати терма жамоаларида ўйнаш тажрибасига эга. Учинчи легионер - сербиялик Милан Божович. Ҳужумда ўйнайдиган футболчи «Младост»дан таклиф этилди. 1 йиллик шартнома остига имзо чеккан Милан фаолияти давомида «Раднички», «Қайсар» ва «Жетису» клубларида ҳам ўйнаган. Умуман, 35 ёшли Божович 2019 йилдан буён Сербия чемпионатининг 91та ўйинида 45та гол урган. «Турон» U-21 жамоаси таркибига эса камерунлик 19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Абега Энянг жалб этилди. Камерун U-20 термасига номзод футболчи мамлакатнинг ил­ғор академияси (Destino Restoration)дан таклиф қилинди.

«Турон» 18 февраль куни Тошкентда Тожикистоннинг «Хўжанд» клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди ва унда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

«Турон» - «Хўжанд» (Тожикистон) - 3:0 (0:0)

Голлар: Ҳумоюн Муртозаев (54, 69), Душан Стоилкович (78).

«Турон»: Р.Давронов, А.Чичинадзе, Н.Кумбурович, Х.Авилов, Х.Мухторов, Қ.Рўзиев, А.Аҳмедов, З.Бегларишвили, Д.Стоилкович, М.Божович, Ш.Норбеков.

Захирадан майдонга тушганлар: М.Чобанов, А.Алиев, А.Абдурашидов, Ҳ.Муртозаев.

 

«ЛОКОМОТИВ»

Ўзбекистон Футбол ҳакамлари маркази инструктори Александр Попов «Локомотив» футболчилари билан ўйин қоидаларидаги ўзгаришлар юзасидан семинар ўтказди. Унда барчаси монитор орқали халқаро учрашувларда кузатилган турли баҳсли лавҳалар мисолида кўриб чиқилди. Шунингдек, ўйин вақтини сунъий равишда «ўлдириш» мақсадида амалга ошириладиган айёрликлар кескин қораланиб, бу борада футболчиларга тегишли кўрсатмалар берилди. Кутилишича, Ўзбекис­тон миллий жамоаси собиқ дарвозабони Игнатий Нестеров «Локомотив»га қайтади. Ҳар ҳолда, томонлар бу борада музокара олиб боришаётгани ҳақида хабарлар бор. Эслатма, Нестеров 2014-2018 йиллар оралиғида айнан «темирйўлчилар» шарафини ҳимоя қилганди.

 

«ҚЎҚОН-1912»

Қўқонликлар қисқа муддатли таътилга чиқиш олдидан «Металлург»га қарши кечган назорат ўйи­нида ҳисобни очишди, бироқ иккинчи бўлимда 2та гол қўйиб юбориб, мағлубиятни тан олишди - 1:2.

«Металлург» - «Қўқон-1912» - 2:1 (0:1)  

Голлар: Бектемир Абдуманнонов (70, 85) - Абдухолиқ Қурбонов (18).

«Қўқон-1912»: Н.Зиёвуддинов, Б.Акбаров, А.Қурбонов, Ж.Ҳасанов, А.Мерзляков, Б.Қосимов, И.Маликжонов, С.Етовқўзиев, Д.Исмоилов, И.Исоқжонов, М.Мелиев.

Захирадан майдонга тушганлар: М.Жалилов, Ж.Ўринов, Ҳ.Шарипов, С.Шихов, М.Исаев, Қ.Чўлпонов, М.Комилов, А.Ҳожимирзаев, А.Исроилов, С.Умаралиев, А.Сидоров.

Даврон Файзиев шогирдлари бугун (21 февраль) яна Тошкентда йиғилишади ва тайёргарликни давом эттиришади.

 

«МАШЪАЛ»

«Сурхон» ярим ҳимоячиси Шарофиддин Шобиров фаолиятини «Машъал»да давом эттирса керак. Ўтган мавсум Термиз жамоасининг 5та ўйинида майдонга тушган 23 ёшли футболчи айни пайт муборакликлар машғулотларида қатнашмоқда.

P.S.:Суперлига клубларининг янги мавсум учун «заявка»лари газетамизнинг кейинги сонларида тўлиқ шаклда чоп этилади.

Клубларнинг расмий сайтларидаги маълумотлардан ҳам фойдаланилди

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!