Search

Абдусалом Азизов: "Келишилган ўйинларга қарши курашиш бўйича ишларни жадал давом эттирамиз"

  • Share this:
post-title

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот Конгресси бўлиб ўтди.

UFA президенти Абдусалом Азизов тадбир якунида барчани янги йил билан муборакбод этиб, бир қатор масалалар юзасидан фикр билдириб ўтди.

"Азиз мураббийлар, футболчилар, мутахассислар, қадрли меҳмонлар! Авваламбор кириб келаётган янги йил барчамизга муборак бўлсин.

2023 йилда бутун жамоа, ЎФА, ЎзПФЛ, Ҳакамлар маркази, Терма жамоалар бош мураббийлари, футболчилар, умуман барча мутахассислар меҳнат қилди ва бунинг натижасини кўриб турибмиз. Лекин янги йилда олдимизда масъулиятли вазифалар бор.

Терма жамоалар маркази замонавий стандартлар асосида ташкил этилмоқда. Барча жамоаларимиз мазкур базада ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш этиш имконига эга бўладилар.

Миллий терма жамоамиз Осиёда ўзини кўрсатадиган пайт келди. Бунга барча шароитлар етарли ва биз футболчи-мураббийларимизга ишонамиз.

Бундан ташқари, аёллар ва Ўзбекистон У-23 терма жамоамиз янги йилда Париж Олимпиадасига йўлланма олиш учун ҳаракат қилишади.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати юртимизда ўтади. Уни юқори савияда ўтказиш бўйича ҳам олдимизда қиладиган ишларимиз кўп.

Ўтган мусобақалар, Жаҳон чемпионатлари шуни кўрсатдики, ёшларга қанча имконият берсак, болаларимизни қўллаб-қувватласак — юртимиздан ҳали кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиқади, биз бунга ишонамиз.

Барча клублар маблағларни тўғри тақсимлаш, эртанги кун ривожига ажратиш бўйича тўғри йўлдан бориши талаб этилади. Келишилган ўйинларга қарши курашиш бўйича ишларни жадал давом эттирамиз.

Умуман олганда, барчамиз биргаликда меҳнат қилиб, Ўзбекистонда футболни янги босқичга олиб чиқиш учун тинмай ҳаракат қилишимиз керак.

Кириб келаётган 2024-йил бу йилдан-да омадли ва ғалабаларга бой бўлишини тилаб қоламан", - деди  Абдусалом Азизов.

Шунингдек, футболимиз раҳбари Ўзбекистон У-17 терма жамоаси футболчилари билан суҳбатлашиб, Жаҳон чемпионатидаги муносиб иштирок учун миннатдорчилик билдирди. Ўсмирларимиз ўз устларида ишлашда тўхтаб қолмасликлари кераклигини айтиб, келажакда миллий жамоа сафида ҳам Жаҳон чемпионатларида иштирок этишларига умид билдирди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!